«Godzilla: Minus nol» 6 ноябр куни кинотеатрларга чиқади

Япониянинг TOHO кинокомпанияси «Godzilla: Minus nol» фильмининг жаҳон прокатига чиқиш санасини эълон қилди: картина жорий йил 6 ноябр куни дунё кинотеатрларида намойиш этилади. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Фильм «Godzilla: Minus бир»нинг давоми бўлиб, Японияда 3 ноябр куни премьера қилинади. Намойиш санаси 1954 йилда чиққан илк «Godzilla» фильмининг юбилейига уйғун тарзда танлангани таъкидланмоқда.
Лойиҳага яна Такаши Ямазаки қайтди: у бу сафар ҳам режиссёр ва сценарий муаллифи, шунингдек, визуал эффектлар бўйича раҳбар вазифаларини бажаради.
«Godzilla: Minus бир» 2023 йилда экранларга чиққан, 15 млн долларлик бюджет билан ишланганига қарамай, глобал прокатда 113 млн доллардан ортиқ даромад тўплаган. Фильм воқеалари урушдан кейинги Японияда кечиб, мамлакатни Godzilla ҳужуми ларзага солади. Асарда тирик қолиб кетгани учун ўзини айбдор ҳис қилаётган собиқ ҳарбий учувчи образи орқали инсоний драма, масъулият ва омон қолиш нархи мавзулари ёритилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!