date

Ўзбекистонда Жеки Чан иштирокидаги фильм суратга олиниши мумкин

Ўзбекистонда Жеки Чан иштирокидаги фильм суратга олиниши мумкин
Келажакда суратга олинадиган "Худонинг зирҳлари: Ултиматум" фильми саҳналарининг бир қисми Ўзбекистонда тасвирга туширилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Salem Entertainment медиа компанияси маълум қилди.

"Бизнинг Salem Entertainment жамоамиз "Ўзбекфильм" кинокомпанияси ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан самарали учрашув ўтказди", — дейилади компания баёнотида. Компания вакиллари фильмнинг баъзи қисмларини Ўзбекистон ҳудудида суратга олишга умид билдиришди.

2026 йил октябрь ойида бу лойиҳанинг асосий қисмлари Қозоғистонда суратга олиниши режалаштирилаётгани маълум бўлди. Salem Entertainment маълумотига кўра, мазкур лойиҳа Қозоғистон кинематографиясидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлади.

"Худонинг зирҳлари" — Жеки Чан иштирокидаги саргузашт фильмлар серияси бўлиб, унда у Осиё Бургути лақабли артефакт овчисининг қиёфасида намоён бўлади. Ушбу фильмлар ҳазил, акробатик трюклар ва дунё бўйлаб қадимий ёдгорликларни қидириш мавзуларини ўзида мужассам этган.

Биринчи қисми 1986 йилда тақдим этилган бўлиб, кейинчалик унинг давомий фильмлари суратга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда Жеки Чан иштирокидаги фильм суратга олиниши мумкин