date

Time талқини бўйича йил актёри — Ди Каприо

Time талқини бўйича йил актёри — Ди Каприо
Time журнали томонидан 2025 йилнинг энг яхши актёри сифатида Леонардо Ди Каприо тан олинди. Нашрда таъкидланишича, актёрнинг фаолияти жуда муваффақиятли бўлиб, бу кўплаб унинг тенгдошлари орзу қиладиган даражада.

Ди Каприо Time журналига берган интервьюсида яқинда суратга олинган "Жанглар жанги" фильми ҳақида гапириб, ушбу фильм бугунги нотинч даврда томошабинлар орасида ўз акс-садосини топаётганини қайд этди.

"Бу фильм, асосан, одамлар ҳақида. Биз яшаб турган дунё қўрқув билан тўла бўлиб, ўз эътиқодларини очиқчасига айтиш ёки бирор позицияни ҳимоя қилишдан қўрқадиган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади", — деди актёр.

Нашрнинг фикрига кўра, стриминг хизматлари даврида Ди Каприо ўз ролларини синчиклаб танлаши ва продюсер сифатидаги иши туфайли ҳақиқий юлдуз мақомига яқинлашган.

Шу сабабли у жозибадор романтик қаҳрамонлар қиёфасидан чиқиб, ўзини ҳар томонлама кўрсатишга эришган. Бугунги кунда Леонардо Ди Каприо 51 ёшда.

У 50 дан ортиқ фильмларда иштирок этган ва "Оскар", "Олтин глобус", BAFTA, "Кумуш айиқ" ҳамда кино соҳасидаги бошқа кўплаб мукофотларга сазовор бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Time талқини бўйича йил актёри — Ди Каприо