date

Ситора Худойназарова учун 24 январ — қўшалоқ байрам (видео)

Ситора Худойназарова учун 24 январ — қўшалоқ байрам (видео)

Актриса Ситора Худойназарова Instagram саҳифаси орқали 24 январ куни ўзи учун қўшалоқ байрам эканини маълум қилди. Маълум бўлишича, ушбу сана актрисанинг туғилган кунига тўғри келиши билан бирга, Юлдуз Усмонова ва Ҳамдам Собиров ижро этган “Дарё дарё” қўшиғининг клипи премера қилинган кун ҳам ҳисобланади.

Ситора ушбу клипда рол ижро этгани сабабли, премера бўлиб ўтган санани ўзи учун алоҳида аҳамиятга эга кун сифатида ёдга олди. Актриса мазкур постига: “Мен учун энг бахтли кун — 24.01.2026”, — дея изоҳ қолдирди.

Бу ҳақда актёр Шаҳзод Султонов ҳам алоҳида тўхталиб ўтиб, Ситорани таваллуд айёми билан самимий табриклади. У актрисага ижодий фаолиятида шундай ёрқин премералар янада кўп бўлишини тилаб, эзгу истакларини билдирди.

Шунингдек, актрисанинг яқин дўстлари ва ҳамкасблари ҳам Ситорани туғилган куни билан табриклаб, совғалар улашишди. Байрам давомида актриса шам ёқилган тортни ўчирди. Қизиқарли лаҳзалардан бири эса Шаҳзод Султоновнинг тортга яқинлашиб, костюмининг бир четини тортга теккизиб олгани бўлди. У бу ҳолатга ҳазил билан муносабат билдириб, кулган ҳолда:

“Байрам байрамдек бўлсин”, — деди.

Самимий ва қувноқ руҳда ўтган ушбу кун актриса учун унутилмас хотираларга бой бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ситора Худойназарова учун 24 январ — қўшалоқ байрам (видео)