Аваз Охун яна кулдиради: "Кулиб яшайлик" номли концерт дастури Фарғонада!

Кулги шинавандалари учун хушхабар бор! Сўз устаси, таниқли қизиқчи Аваз Охуннинг “Кулиб яшайлик” номли концерт дастури 14–15 феврал кунлари соат 14:00 ва 17:00 да, Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади.
Мазкур кулги кечаси "Ислом Каримов" номидаги Фарғона санъат саройи саҳнасида ўтказилиши режалаштирилган. Аваз Охуннинг ўзига хос ҳазиллари, ҳаётий латифалари ва қувноқ чиқишлари мухлисларига кўтаринки кайфият улашиши шубҳасиз.
Бу хушхабар қизиқчининг мухлислари учун чинакам совға бўлди. Вақтни бой берманг — концертга ташриф буюринг ва сўз устасининг кулгуга бой чиқишларидан баҳраманд бўлинг!
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг