
Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида Пётр Чайковскийнинг янгиланган "Щелкунчик" балети намойиш этилади. Спектакллар 23, 24, 26, 27, 28, 30 ва 31 декабр кунлари бўлиб ўтади.
2023 йилда "Щелкунчик"нинг замонавий саҳналаштирувини режиссёр Максим Петров тайёрлаган. Унинг талқини классик ҳикояни ёрқин саҳна саёҳатига айлантиради — оилавий оқшомдан тортиб сичқонлар қўшини билан афсонавий жанг ва космик эртакка қадар.
Мусиқий қисмга дирижёр Алибек Қабдураҳмонов раҳбарлик қилади. Саҳна безаклари ва либослар спектаклни янада таъсирчан қилади.
Мазкур ижрода мамлакатнинг етакчи ижодий жамоалари иштирок этади: Катта театрнинг балет труппаси, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ҳамда "Булбулча" болалар хор ва рақс ансамбли. Чипталарни iTicket орқали харид қилиш мумкин.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.