4 955
Хонанда Имрон Иброҳим Татлисаснинг қизи Диланни дуэт айтишга қандай кўндирди? (видео)
Фото: «Дарё»
«Мавсум хитлари—2019» тақдирлаш маросимида «Ёмон қиз» қўшиғи йилнинг энг яхши қўшиғи ва видео клипи деб топилган хонанда Имрон турк эстрада юлдузи Иброҳим Татлисаснинг қизи Дилан Татлисас билан дуэт куйлади.
Имрон журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Дилан Татлисасни дуэт куйлашга қандай қилиб кўндиргани ҳақида гапириб берди.
- Дилан Татлисас билан дуэт куйлаш муаммо бўлмади. Диланни топиб, гаплашиб қўшиқни юбордим. Қўшиқни эшитиб ёққанини айтди ва биргаликда куйлашга рози бўлди. Барча харажатларни ўзим кўтарганман. Қўшиқ тўлалигича Истанбул шаҳрида ёзилган.
Иброҳим Татлисас ҳозир умуман қўшиқ айтмайди. Агар қўшиқ айтганида, дуэт куйлашга имкон бор эди. Бизда фақат бу ишнинг имкони йўқдек гапиришади.
Аслида машҳур турк хонандаси Айла Челик билан дуэт қиламан деб режалаштирган эдим, ниятим шу эди. Айла билан кўришдик, бир пиёла чой устида гаплашдик. Шунақа вазият бўлдики, у гастролга кетиши керак эди, мен эса уни 10-15 кун Истанбулда кутиб тура олмасдим. Ўзбекистонда хизматларим бор эдим. Шунингдек, Дилан Татлисас билан клип учун икки марта Истанбулга боришга мажбур бўлганман.
Айла Челик қўшиқ куйлашга рози бўлди. Ҳаттоки қўшиқни турк, ўзбек ва форс тилида куйлаш таклифини берди. Ўзбекистонда ҳам уни танишларини хоҳлади.
Дилан Татлисас билан биргаликда куйланган ‘Ёлғиз қўйинг’ қўшиғи устозимиз Дилором Омонуллаевани ижодига мансубдир. Бу икки томонлама ижодий иш бўлди. Истанбулда бу қўшиқ қайта ёзилди. Улар бу қўшиқни туркча оҳангда куйлашни исташди мен эса аксинча, ўзбекона оҳангда куйладим. Яхши ижодий ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилдик, - дейди хонанда Имрон.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!