date

"Болливуд" юлдузи: Ҳритик Рошаннинг сирли ҳаёти ва йўли

"Болливуд" юлдузи: Ҳритик Рошаннинг сирли ҳаёти ва йўли

Ҳинд кино оламининг энг ёрқин юлдузларидан бири — Ҳритик Рошан. У 1974 йил 10 январь куни Мумбайда машҳур режиссёр Ракеш Рошан оиласида туғилган. Болалигиданоқ кинога қадам қўйган Ҳритик илк бор 6 ёшида отасининг филмида эпизодик рол ўйнаган.

Унинг катта омади эса 2000 йилдаги “Kaho Naa... Pyaar Hai” фильми билан келди. Мазкур фильм Ҳритикни бир кундаёқ миллионлаб мухлисларига эга қилди ва унинг актёр сифатидаги йўлини очиб берди. Кейинги йилларда у “Koi... Mil Gaya”, “Dhoom 2”, “Jodhaa Akbar”, “Zindagi Na Milegi Dobara”, “War” каби хит фильмларда бош қаҳрамон сифатида катта обрў топди.

Ҳритик нафақат актёрлик маҳорати, балки рақсдаги истеъдоди билан ҳам машҳур. Унинг саҳнадаги ҳаракатлари кўпинча “Голливуд даражасидаги перформанс” сифатида эътироф этилади.

Шахсий ҳаётида эса у 2000 йилда болаликдаги таниши Сузанна Ханга уйланган ва икки ўғил — Ҳреҳан ва Ҳриданинг отаси. Бироқ 2014 йилда жуфтлик ажрашган. Ҳозирда актёр оиласи ва фарзандлари билан яхши муносабатда қолмоқда.

Ҳритик Рошан бугунги кунда ҳам Болливуднинг энг кўп ҳақ оладиган актёрларидан бири, у ўз соғлом турмуш тарзи, спортга бўлган муҳаббати ва қатъиятли меҳнати билан ёш авлод учун ибратдир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Болливуд" юлдузи: Ҳритик Рошаннинг сирли ҳаёти ва йўли