date

Хамдам Собировнинг "Алтингул" номли янги клипи премераси эълон қилинди

Хамдам Собировнинг "Алтингул" номли янги клипи премераси эълон қилинди

Ўзбекистонлик машҳур хонанда Хамдам Собиров ўзининг Instagram саҳифасида янги қўшиғи "Алтингул"нинг премерасини эълон қилди. Ушбу қўшиқ ва унга ишланган клип севги ҳикоясига бағишланган бўлиб, клипда ҳинд йигити ва қозоқ қизи ўртасидаги романтик муносабатлар тасвирланади. Янги клип 22-август куни хонанданинг YouTube каналида премера қилинади.

Хамдам Собиров сўнгги йилларда ўзининг ҳит қўшиқлари билан кенг аудиториянинг эътиборини жалб қилмоқда. "Жанзе", "Малоҳат", "Назира", "Ёмғирлар" каби қўшиқлари миллионлаб маротаба томоша қилинган.

Шунингдек, "NevoMusic" маълумотларига кўра, Собировнинг барча клиплари умумий ҳисобда 5 миллиарддан ортиқ кўришларга эришган. Хонанда ўзининг ажойиб мусиқалари ва креатив клиплари билан нафақат ўзбек, балки хорижлик томошабинлар ҳам эътиборини тортмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хамдам Собировнинг "Алтингул" номли янги клипи премераси эълон қилинди