
Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 17 май куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотопостлар жойлади.
Актриса Асал Шодиева мухлисларига шу тарзда кўриниш берди.
Муниса Ризаева дам олиш кунини дўстлари, хусусан мана бу жажжи ҳамроҳи билан 16 майдан ўз фаолиятини қайта бошлаган Тошкент ҳайвонот боғида ўтказди. У ҳайвонот боғидан репортажлар тайёрлаб, stories’га жойлади. Хонанда йўлбарс йилида туғилгани учун ушбу жониворни яхши кўришини ҳам айтиб ўтди.

Фото: Instagram / @munisarizayeva
Шунингдек, хонанда мухлисларига ҳаётда асқатадиган тавсияларни ёзиб қолдирди.
«Браво»нинг яна бир аъзоси Шаҳло эса қўйлар билан тушган суратини саҳифасига жойлаштирди.
Отажоновлар сулоласи вакиллари Улуғбек Отажонов хонадонида жам бўлиб, марҳум санъаткор Ортиқ Отажонов ва унинг рафиқасини хотирлади.
«Сетора» гуруҳи хонандаси Комила Хўжаева янги образда кўриниш берди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар