date

Солиқ қўмитаси 728 нафар ижодкор даромади ҳақида ҳисобот берди

Солиқ қўмитаси 728 нафар ижодкор даромади ҳақида ҳисобот берди

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси 2025 йилда мамлакатда концерт фаолияти билан шуғулланувчи санъаткорларнинг даромадлари бўйича ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, жами 728 нафар хонанда ўз даромадлари тўғрисида декларация топширган.

Санъаткорлар томонидан кўрсатилган умумий даромад миқдори 4,69 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу маблағлардан давлат бюджетига 437,1 млн сўм миқдорида даромад солиғи ҳисобланган.

Даромаднинг асосий қисми, яъни 3,01 млрд сўми учинчи гуруҳга мансуб хонандалар ҳиссасига тўғри келган.

Таҳлилларга кўра, кўпчилик ижрочилар йиллик даромадини 10 млн сўмгача бўлган миқдорда қайд этган. Декларатсияларда кўрсатилган энг юқори даромад кўрсаткичи эса 152 млн сўмни ташкил қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Солиқ қўмитаси 728 нафар ижодкор даромади ҳақида ҳисобот берди