Шохруҳ Хамдамов: "Дабдабали ва ҳашаматли тўйларга қаршиман"

Шохруҳ Хамдамов: "Дабдабали ва ҳашаматли тўйларга қаршиман"
Қисқача

Актёр Шохруҳ Хамдамов "Мирсодиқова билан" кўрсатувида дабдабали тўйларга қарши эканини билдирди. У тўйларнинг ортиқча ҳашаматга бой бўлишининг салбий оқибатлари ҳақида гапириб, имкониятни тўғри баҳолаш ва исрофгарчиликдан сақланиш кераклигини таъкидлади. Хамдамовнинг фикрича, катта тўйлар вақтинчалик таассурот қолдиради, аммо қарз ва кредит одамнинг ҳаётини оғирлаштиради. У ўзининг тўйи ҳақида ҳам гапириб, оддий ва ихчам тўй қилишни афзал кўрганини билдирди.

Актёр Шохруҳ Хамдамов "Мирсодиқова билан" кўрсатувида меҳмон бўлиб, дабдабали ва ортиқча ҳашаматга бой тўйлар масаласига ўз муносабатини очиқ билдириб ўтди.

Актёрнинг таъкидлашича, тўй масаласида энг муҳим нарса — имкониятни тўғри баҳолаш ва ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик: “Бир ишни бошласангиз, Оллоҳнинг ўзи баракасини беради. Менда ҳам шундай бўлган — тўйга ҳам, уйга ҳам етказган. Шунинг учун тўйни таваккал қилиб бошлаш керак, лекин бир шарти бор: кўрпага қараб оёқ узатиш лозим.”

У дабдабали тўйларнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳам мисол келтирди: “Бир укам машҳур қизга уйланган. Ўзи оддий оиладан эди, лекин келин томон олдида уялиб қолмаслик учун 40 минг долларлик тўй қилди. Натижада, тўйдан кейин уч йил ўзига келолмади. Шунақа ҳаёт керакми?”

Актёр фикрича, катта тўйлар вақтинчалик таассурот қолдиради, холос: “Тўй ўтгач, барибир ҳамма унутади. Аммо қарз ва кредит эса одамнинг елкасида қолади. Мен бундай одамларни тушунмайман. Ҳатто баъзан 'ундан кўра тўй қилмаганинг яхши', дегим келади.”

Шохруҳ Хамдамов ўзининг бўлиб ўтган тўйи ҳақида ҳам гапириб ўтди: “Аслида мен тўй қилишга ҳам қарши эдим. Ихчамгина, уйда 10 кишилик оддий тўй қилишни ният қилардим.”

Мазкур фикрлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, кўплаб кузатувчилар актёрнинг қарашларини қўллаб-қувватлашди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар