Фирибгарлар пул ўтказмалари орқали янги ўғрилик схемасини бошлади

1 дақиқа ўқиш260
Фирибгарлар пул ўтказмалари орқали янги ўғрилик схемасини бошлади

Россияда фирибгарларнинг янги ҳийласи кенг тарқалмоқда. Бунда жиноятчилар жабрланувчининг банк картасига маълум миқдорда пул ўтказиб, сўнгра мессенжерлар орқали боғланишади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Улар гўёки адашганликларини айтиб, маблағни бошқа реквизитларга қайтаришни сўрашади.

Эксперт Галактион Кучаванинг тушунтиришича, бундай пуллар деярли ҳар доим учинчи шахслардан ўғирланган бўлади. Агар фойдаланувчи маблағни кўрсатилган ҳисобга ўзи ўтказиб берса, у билмаган ҳолда жиноий занжир иштирокчисига айланади.

Натижада унинг маълумотлари шубҳали операциялар базасига тушади.

Бундай ҳолатда банклар мижознинг барча ҳисоб рақамлари ва карталарини блоклаш ҳуқуқига эга бўлади. Блокланган маблағларга киришни тиклаш эса фақат банк бўлимига шахсан бориш орқали амалга оширилади.

Бу эса фуқаро учун ортиқча муаммолар ва ҳуқуқий хавфларни келтириб чиқаради.

Мутахассислар хавфсизликни таъминлаш учун пулни мустақил равишда қайтармасликни тавсия қилади. Энг тўғри йўл — дарҳол банкнинг расмий рақамига қўнғироқ қилиш ва ўрнатилган тартибда қайтариш жараёнини расмийлаштиришдир.

Бу усул фирибгарлик схемаларига аралашиб қолишдан ҳимоя қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?