13:11 / 25.06.2020
7 978

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова турк фильмларида суратга тушиш орзуси ва оиласи учун карьерасидан воз кечгани ҳақида гапирди

Актриса Гулчеҳра Эшонқулова турк фильмларида суратга тушиш орзуси ва оиласи учун карьерасидан воз кечгани ҳақида гапирди
Фото: Instagram / @sharofsharapov
Айрим мухлислар актрисанинг кинога қайтишини истаган бўлса, бошқалар эндиликда оила ва фарзандларга эътибор бериш кераклигини ёзиб қолдирди. Гулчеҳра Эшонқулова мухлисларининг фикрлари учун миннатдорчилик билдириб, бу борада ўзининг фикри қандай эканлигини ёзди.

«Ҳамма фикр билдирганларга катта раҳмат, кўнглимдаги жавобларни ўқидим. Ўзимнинг ҳам фикрим сизникидан мустасно эмас. Ҳаётим нима сабабдан тубдан ўзгариб кетгани ва карьерамдан нима сабабдан воз кечганимга сабабларим кўп, шундан бошламоқчиман.

Оллоҳим менга синовни танлаш орқали берди. Нимаики бўлса, ҳаммаси инсоннинг ниятига қараб бўларкан. Бунга ҳаётимда шу 5-6 йил ичидаги бўлган тубдан ўзгаришлар исбот бўлди.

Фото: Instagram / @sharofsharapov
2014 йил Туркияда 45 давлат қатнашган қурултойда иштирок этишимдан мақсад — Ўзбекистон номидан актриса сифатида театрдаги, кинодаги тажрибам билан ўзбек актрисалари ҳам кучли маҳоратга эга эканлигини кўрсатиш эди. Мақсадимга эришдим жуда яхши таассуротлар билан уларнинг меҳрини қозондим ва шу сабаб менда Туркияда ижодимни давом эттириш орзуси пайдо бўлди ва буни ўзимга мақсад қилиб қўйдим. Бу менинг дилимга боғлаб қўйган ниятим эди. Ўзбекистонга қайтишдан олдин ният қилган Истанбулнинг «Султон Аҳмад» масжидини зиёрат қилдим.

Дунёдан миллионлаб одамлар зиёрат қилиш билан бирга қўлларини очиб Оллоҳ даргоҳида дуо қиладилар, шу қаторида мен ҳам қўлларимни очиб дуо қилдим, бахт сўрадим. Дилимдаги орзумни эмас, оилавий бахтни сўрадим. 2015 йили дилимдаги орзум — ўқишга кириш эди. Ўша йилда Истанбул университетининг радио, ТВ ва кино факультетининг аспирантурасига ўқишга кирдим ва шу билан бирга ўша йили турмуш ўртоғимни учратдим.

Фото: Instagram / @sharofsharapov
Дилимдагини ҳам, қўл очиб дуо қилиб сўраганимни ҳам Худойим менга берди. 2014 йили «Султон Аҳмад» масжидига ўзим кириб борган бўлсам, 2016 йилда шу масжидда турмуш ўртоғим ва туғилган 7 кунлик фарзандимиз билан келдик, шу масжидда қулоғига азон айттирдик. Бу менга Оллоҳимнинг берган мукофоти эди, беҳисоб шукрлар бўлсин.

Фото: Instagram / @sharofsharapov
Дарахтдаги барг ҳам Оллоҳнинг изни билан ерга тушар экан. Мукофот билан бирга синов қилиб танлашни ҳам Худойим менга қўйиб берди. Бир томонда келажакдаги Туркиядаги карьерам бўлса, иккинчи томонда оилам, туғилган фарзандимизнинг тарбияси эди. Оиламни танладим. Оллоҳимга беҳисоб шукрлар бўлсин, ҳозирга қадар ҳар бир куним мукофот билан тўла», — деб ёзади Гулчеҳра Эшонқулова.
View this post on Instagram

Правильный человек придет в твою жизнь, когда ты будешь меньше всего его ожидать. Он придет тогда, когда ты даже не будешь активно его искать. Он придет в твою жизнь, когда ты поймешь, что тебе даже не нужно, чтобы он приходил. Ты поймешь, что тебе не обязательно нужно быть с кем-то, чтобы чего-то стоить в этом мире. Ты поймешь, что ты и сама можешь многое дать и сделать в этой жизни. Правильный человек придет в твою жизнь, когда ты отпустишь весь эмоциональный груз, который несла с собой по жизни. Спасибо что Ты у нас есть ??♥️#худогашукур#SharofSharapov#ШарофШарапов

A post shared by Sharof Sh. & Gulchekhra E. (@sharofsharapov) on



Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Гулчеҳра Эшонқулова турк фильмларида суратга тушиш орзуси ва оиласи учун карьерасидан воз кечгани ҳақида гапирди