
Баъзи инсонлар болаликда қилган шавқли машғулотларини ҳаёти давомида унутмасликлари мумкин. Кимдир совға қўғирчоқларини йиғади, кимдир машиналар коллекциясини тўплайди, яна кимдир эса оғзини чайнаб бўлган сақич қоғозларидан ажойиб занжир яратади. Шу каби ғайриоддий ҳавас туфайли ўзини бутун дунёга таниётган канадалик инсон ҳақида сўз боради.
Мазкур инсон – дунёдаги энг узун сақич қоғози занжирининг муаллифи. У нафақат рекордчи, балки бундай ғайриоддий ҳунар орқали минглаб кишиларнинг эътиборини қозонган инсон ҳамдир.
Ҳикоя 1965- йилга бориб тақалади. Ўшанда у 14 ёшли бола эди ва катта ёшдаги болаларнинг мактаб ҳовлисидан сақич қоғозларини мукаммал шаклда букиб, занжир ҳосил қилаётганини кўриб қизиқиб қолади. Бу техника унга дарров ёқади ва у синфдаги энг узун занжир яратиш бўйича мусобақада ғолиб чиқади. Орадан кўп ўтмай, мактаб миқёсида ҳам энг узун занжир яратувчи сифатида танилади.
Баъдроқ унинг қизиқишини қўллаб-қувватлаган маҳаллий болалар ҳам ўйин-кулгининг бир қисмига айланишади. “1967- йилги мактаб ёдномамда суратим остига: 'Сақич қоғозинг борми?' деб ёзишган эди,” — дейди у.
1992 йилда у ва рафиқаси Дебора Онтариода жойлашган “Рипли музейи”га ташриф буюришади. У ерда осилган катта сақич қоғози занжирини кўриб, ўзидаги занжир ундан анча катта эканини тушунадилар. Бу ҳолат уларни жиддий фикрлашга ундайди. Рафиқаси: “Бу иш бўйича нимадир қилишинг керак,” деб унга маслаҳат беради.
Шунда у “Рипли”нинг вице-президенти билан боғланади ва ундан "Гиннесс рекордлар китоби"даги мавжуд рекорд ҳақида эшитади. Бу хабар унда рақобат туйғусини уйғотади.
У “Wриглейъс” компаниясидан севимли “Жуиcй Фруит” сақичининг 5 000 дона қоғозини сўрайди. Тез орада яна 10 000 донасини олиб, ўша пайтдаги 7 400 фут (2.25 км) рекордни ортда қолдиради ва занжирини 10 000 футга етказади. 1994 йил март ойида у расман Гиннесс рекордлар китобига “Энг узун сақич қоғози занжири” рекордчиси сифатида киритилади. У шундан бери ушбу рекордни саккиз марта янгилаган.
Ҳозирда занжирининг расмий узунлиги 23,226 миля (37.4 км) ни ташкил қилади. Сўнгги расмий ўлчовда занжир 2 963 789 дона қоғоздан иборат эканлиги аниқланган. Бундай ўлчов жараёни ҳар беш йилда махсус геодезистлар ва икки норасмий гувоҳ иштирокида амалга оширилади.
У “чейн генг” деб атаган интернет жамоаси орқали бошқа занжир яратувчилар билан ҳам алоқа қилиб туради. Улар бир-бирига фотосуратлар, масофалар ва маслаҳатлар алмашишади. Ҳозирда гуруҳда тахминан 50 нафар иштирокчи бор.
2010 йилда у 3 миллионинчи ҳалқани Нью-Йоркдаги Таймс-сквер майдонида “Риплейъс Энтертаинмент” президенти иштирокида жамоатчилик олдида занжирга бириктирган. Бу воқеа унинг ҳаётидаги энг катта лаҳзалардан бири бўлган. Шунингдек, у “Wеирд Виргиниа” китобига “Дунёдаги энг зўр ўров санъаткори” деб киритилган.
Ҳозирда у нафақада, аммо бутун умри давомида тўртта йирик компанияда операциялар менежери сифатида фаолият юритган. Ҳиндистон, Филиппин, Пуэрто-Рико ва Германия каби мамлакатларда хизмат қилган. Унингча, ҳаёти мазмунли ва тўкис ўтган. “ТикТок”да у ҳақдаги видео 7.5 миллион кўрилиш тўплаган ва баъзи танқидларга жавобан у шундай дейди: “Менда ҳаёт бор. Мен бахтлиман.”
Унинг навбатдаги орзуси – занжирини марафон масофасигача (26.2 миля) узайтириш. Шунингдек, Вирджиния бичи (28 миля) каби узунликкача етиб бориш ҳам унинг ниятларидан бири. У ерда у 2002 йилдан бери рафиқаси билан яшайди ва бу ер дунёдаги энг узун пляжлардан бири ҳисобланади.
“Қўлларим ҳаракат қилар экан, занжир узайишда давом этади,” — дейди у. Бу сўзлар, шубҳасиз, меҳнат, сабр, ҳавас ва узлуксиз меҳр билан амалга оширилган сийратнинг рамзи ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар