date

Нидерландия мактабларида смартфон тақиқи ўқувчиларнинг диққатини оширди

Нидерландия мактабларида смартфон тақиқи ўқувчиларнинг диққатини оширди
Нидерландияда мактабларда мобил телефонлар ва бошқа электрон қурилмаларнинг тақиқланиши ўқувчиларнинг диққатини сезиларли даражада оширган. Бу ҳақда Нидерландия ҳукумати топшириғи асосида ўтказилган сўровнома натижалари маълум қилди.

Тадқиқотда иштирок этган 317 та ўрта мактабнинг 75 фоизи тақиқ жорий этилгач, ўқувчилар дарсларга яхшироқ эътибор қарата бошлаганини билдирган. Бундан ташқари, мактабларнинг 60 фоизида ижтимоий муҳит яхшилангани кузатилган, 30 фоизида эса ўқув натижалари ҳам ўсиш қайд этилган.

Нидерландия Таълим вазирининг ўринбосари Мариелле Паул бу борадаги ижобий натижаларни эътироф этар экан, шундай деди:

“Телефонлар йўқлиги – дарсга кўпроқ эътибор, камроқ чалғиш ва ижтимоий фаолликни оширишга хизмат қилмоқда. Мактабларнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ.”

Смартфонлар ва планшетлардан фойдаланиш тақиқи 2024-йил 1-январдан бошлаб умумий ва бошланғич таълим мактабларида кучга кирган. Тақиқ, шунингдек, айрим тиббий эҳтиёжлар – масалан, эшитиш аппаратлари мобил қурилмаларга уланадиган ҳолатлар учун истисноларни ҳам кўзда тутади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, бошланғич синф ўқувчилари одатда фақат юқори синфларда мактабга телефон олиб келишни бошлашади. Шунинг учун бу босқичда тақиқнинг таъсири унчалик сезиларли бўлмаган.

Нидерландия тажрибаси шуни кўрсатмоқда-ки, рақамли чалғитувчи омилларни камайтириш орқали нафақат ўқув жараёни, балки ўқувчилар ўртасидаги ижтимоий муҳит ҳам ижобий томонга ўзгаради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландия мактабларида смартфон тақиқи ўқувчиларнинг диққатини оширди