10:55 / 28.08.2021
1 120

Билли Айлиш ўзининг концерт-фильми трейлерини эълон қилди

Билли Айлиш ўзининг концерт-фильми трейлерини эълон қилди
Фото: AP Photo
Америкалик қўшиқчи Биллий Айлиш YouTube’даги канали орқали Happier Than Ever: A Love Latter to Los Angeles номли концерт-фильмининг биринчи трейлерини эълон қилди. Унда Билли янги альбомидаги барча қўшиқларни ижро этган.

Трейлерда концертдан парча, шунингдек, қўшиқчининг ўзи тасвирланган анимацион қаҳрамон намойиш этилган. Уларни «Оскар» мукофоти совриндори Патрик Осборн яратган.

Суратга олиш ишларида Биллидан ташқари унинг укаси ва продюсери Финнеас О’Коннелл, Лос-Анжелес филармония оркестри ва болалар хори қатнашган. Фильм режиссёри Роберт Родригес.

«Лос-Анжелес борасида аниқ бир орзуларим бор. Менинг дунём билан чатишиб кетган мутлақо бошқача олам. Бу концерт-фильм, аммо шу билан бирга тарих ҳамдир», — дейди Айлиш трейлерда.

Қўшиқчининг фильми премьераси Disney+ да 3 сентябрда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Билли Айлиш ўзининг концерт-фильми трейлерини эълон қилди
[/banner_pushhouse