date

Туркиянинг ёш юлдузи Ферит Корҳан ҳақида қизиқарли маълумотлар

Туркиянинг ёш юлдузи Ферит Корҳан ҳақида қизиқарли маълумотлар

Туркиянинг сўнгги йилларида энг кўп муҳокама қилинаётган ёш актёрларидан бири — Мерт Рамазан Демир 1998 йил 28 январда Истанбулнинг Шиле туманида туғилган. У оиладаги олти фарзанднинг кенжаси бўлиб, асли Ван шаҳрилик. Отаcи тадбиркор, онаси эса уй бекаси.

Болаликдан санъатга қизиққан Демир актёрликка бўлган жиддий ҳавасини кейинги йилларда ривожлантирди. У Dialog Нутқ Коммуникация маркази ва Michelle Danner Acting Studio’сида таълим олди ва мактаб саҳнасидан ўз йўлини бошлади.

2019 йилда “I Am You” фильми орқали катта экрандаги илк бош ролини ижро этди. Кейин турли телелойиҳаларда иккинчи даражали ролларда кўриниб, маҳоратини оширди. Аммо унга ҳақиқий шуҳратни 2022–2025 йилларда эфирга узатилган романтик драма “ Yalı Çapkını” олиб келди, унда у Ферит Корҳан образини яратди.

2020 йилда “Ўқитувчи” (“Öğretmen”) сериалда Атеш ролини ўйнаган Демир ҳозир Туркия телевидениесининг энг истиқболли юлдузларидан бири сифатида тан олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркиянинг ёш юлдузи Ферит Корҳан ҳақида қизиқарли маълумотлар