"Сезон" бошланди: Мактаб бозорлигида ота-оналарга қанча харажат кетади?

"Сезон" бошланди: Мактаб бозорлигида ота-оналарга қанча харажат кетади?

 Август ойи ҳар йили кўпчилик учун мактабга тайёргарлик кўриш ва унга мўлжалланган харидларни амалга ошириш вақти бўлиб, у эндиликда норасмий тарзда бозорлик ойига айланиб улгурди. Ўзбекистонда, анъанавий бозорларга бориб, фарзандига керакли буюмларни танлаб олиш — кўпчилик учун қулай ва одатий усул бўлган. Аммо замонавий маркетплейсларнинг ривожланиши билан, уйдан чиқмасдан ҳам мактаб учун харидларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.

  Канстоварлар:

   Ручка (5 дона) – 7 000 сўм;
   Қора қалам (3 дона) – 6 000 сўм;
   12 вароқли дафтар (10 дона) – 20 000 сўм;
   Умумий дафтар (15 дона) – 50 000 сўм;
   Рангли қалам (12 хил рангли) – 15 000 сўм;
   Жилд (китоб) – 15 000 сўм;
   Жилд (дафтар) – 8 000 сўм;
   Пенал – 15 000 сўм;
   Ўткирлагич – 9 000 сўм;
   Ўчириш учун ускуна – 6 000 сўм;
   Чизғичлар тўплами – 25 000 сўм;
   Расм дафтари (24 вароқли) – 15 000 сўм.

Мактаб форми:

  Ўғил болалар учун:
   Оқ кўйлак – 175 000 сўм;
   Классик шим – 250 000 сўм;
   Туфли – 300 000 сўм;
   Бўйинбоғ – 40 000 сўм;

 Қиз болалар учун:
   Юбка – 200 000 сўм;
   Оқ кофта – 250 000 сўм;
   Туфли – 250 000 сўм;
   Калготкалар – 125 000 сўм;
   Соч банти – 50 000 сўм.

 Мактаб сумкаси – 100 000 сўмдан бошланади;
   Дастрўмол (дона) – 20 000 сўм;
   Пайпоқ (1 жуфт) – 20 000 сўм.

Жами ҳисобда:
Бир ўғил бола учун мактаб бозорлиги ўртача 1 млн 96 минг сўмни ташкил этса, бир қиз бола учун эса бу миқдор 1 млн 206 минг сўмга тўғри келмоқда. Агар бир оилада икки фарзанд мактабга борса, ўртача бозорлик харажати 2 млн 300 минг сўм бўлади.

Барча нархлар ҳозирги кунга, Ўзбекистондаги оммабоп маркетплейслардаги ўртача нархлар асосида келтирилди, ва маҳсулотнинг сифат ва ҳажмига қараб нархларда фарқлар бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар