Инсультнинг олдини олиш мумкинми? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Инсультнинг олдини олиш мумкинми?

  • Тиббиёт
  • 10-09-2017, 23:25
  • 1 433
  • Инсультнинг олдини олиш мумкинми?
    Техас университетининг Далласдаги тиббий маркази олимлари инсульт ва инфарктнинг фавқулодда пайдо бўлмаслигини бартараф этиш мумкин ё мумкин эмаслиги масаласида алоҳида тадқиқотлар ўтказишди. Тадқиқотларда 40-80 ёш атрофидаги бир гуруҳ кўнгиллилар иштирок этди. Мақсад битта эди. Қандай қилиб бўлмасин, соғлом одамни бехосдан инсульт ёки инфарктга йўлиқишини йўққа чиқариш.

    Изланишлар, текширувлар шуни кўрсатдики, юз фоиз соғломман деган одам ҳам дафъатан юқорида номлари келтириб ўтилган хасталикларга чалиниши мумкин экан. Хасталик эса қачонки артерияда кальций моддаси мавжуд бўлса, тўсатдан юз кўрсатаркан.

    Артериясида кальций моддаси мавжуд бўлмаганлар, сира қўрқмасдан яшашда давом этишлари мумкин экан. Олимлар башарти кимнингдир артериясида зарарли холестериндан ташқари яна кальций бўлса, зудлик билан мутахассисга учрашиб муолажалар бошлашни тавсия этишмоқда. Сабаби, кальций исталган вақтда ё юрак, ё мияга зарба йўллаб, сиз-у бизни оғир хасталикка чалинтириши тайин.

    Яна олимлар шу нарсани алоҳида айтиб ўтишдики, кальций одамнинг артерияси, яъни, қони таркибида эмас, организмдаги ўзи учун ажратилган жойда яшаши ва ўзининг фойдали амалларини адо этиши лозим.

    Манба: hordiq.uz

    loading...