— Тиш оғриғи – энг ёқимсиз ва қийноқли ҳислардан биридир. Албатта тишлар оғрий бошлаганда шифокорга мурожаат қилиш зарур. Лекин баъзан шундай вазиятлар бўладики, дам олиш учун тоққа чиққанда, фавқулодда ҳолатлар юз берганда ёки айнан сиз даволанадиган шифокорингиз меҳнат таътилида бўлганида уй шароитида оғриқ қолдирувчи усулларни қўллаш керак бўлади.
Қуйида тиш оғриғини қолдирувчи бир неча оддий усуллар билан таништирамиз:
Истеъмол содаси: 1 чой қошиқ содани 1 стакан илиқ сувга яхшилаб аралаштиринг. Сувда сода қолдиқлари бўлмаслиги керак. Ушбу суюқлик билан ҳар 3 соатда оғиз бўшлиғини чайиш лозим. Агар аралашмага 3 томчи йод қўшилса, самараси янада яхши бўлади. Бу усул кучли оғриқни қолдирмаслиги мумкин, лекин милклар шамоллашини олиши, оғриқ жойини тинчлантиришига катта ёрдам беради.
Чой ва саримсоқли аралашма: Саримсоқ оғриқ қолдирувчи энг кучли восита экани кўпчиликка маълум. Лекин унинг кўк чой билан “ҳамкор”ликда нималарга қодирлигини камчилик билади. Бунинг учун 1,5 ош қошиқ кўк чойни 1 стакан сувга дамланг. 10 дақиқа тиндиринг. Унга 5 дона саримсоқ донасини қирғичдан чиқариб қўшинг. Яхшилаб аралаштириб, яна 10 дақиқа тиндиринг. Ушбу суюқлик билан оғиз бўшлиғини чайинг. Оғизни чайиш жараёнида суюқлик айнан оғриётган тишга тегишига эътибор беринг. Бу муоалажани бир кунда бир неча маротаба такрорланг ва қарабсизки, оғриқлар тақа-тақ тўхтайди.
Энг оддий усул: Тиш оғриганда оёғингизни (иложи бўлса тиззагача) 20 дақиқа иссиқ сувда ванна қилинг.
Манба: darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди