Инсон организмида “иккинчи мия” бор, у ичакда жойлашган, ҳамда австралиялик олимлар унинг ишлаш принципини тушунишга муваффақ бўлишган, деб хабар қилмоқда Кун нашри.
Энтерал (ичак) асаб тизими (ЭАТ) кўп миллионлик нейронлардан иборат бўлиб, улар ошқозон-ичак фаолияти ишини тартибга солади. Бу тизим четда ва мия ҳамда орқа миядан иборат бўлган марказий асаб тизимидан алоҳида тарзда ишлайди.
"Бу аслида мустақил миянинг ўзи", - дея маълум қилди Флиндерс Университети профессори Ник Спенсер. Унинг қўшимча қилишича, ЭАТни “биринчи мия” деб атаса ҳам бўлади, сабаби бу тизим эволюция давомида марказий асаб тизимидан аввал пайдо бўлган.
Олимлар маълумотига кўра, ошқозон-ичак трактининг ноёб хусусияти шундан иборатки, у ўз асаб тизимига эга ҳамда бош мия ва орқа миядан бутунлай мустақил ишлаши мумкин бўлган ягона ички орган саналади.
Мутахассислар сичқонларнинг йўғон ичаги нейронларида электр импульсларини таҳлил қилиб чиқишди ҳамда ЭАТ қўзғатувчи ва тўхтатувчи нейронларни бир хилда ишлатиши мумкин эканини аниқлашди. Улар ичакдаги мушаклар қисқаришига туртки беради.
Тадқиқот муаллифларининг билдиришича, аввал илм-фанга ЭАТнинг миллионлаб ҳужайралари электр импульсларини бир вақтда ишлаб чиқиши маълум бўлмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди