20:30 / 29.04.2024
363

Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат

Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат
Фото: “Опечени.ру”
Жигар — танамиздаги энг катта аҳамиятга эга бўлган органлардан биридир. У овқатни ҳазм қилишда иштирок этади, ҳаёт учун зарур бўлган моддаларни синтезлайди, организмдан токсинларни сиқиб чиқаради.

Жигар касалликлари одатда спиртли ичимликлардан юзага келади, деган қараш мавжуд. Аслида эса биз соғлом деб ўйлаган шундай одатлар борки, танадаги энг катта безнинг фаолиятига салбий таъсир этади. Бунинг устига, жигарда асаб толаларининг мавжуд эмаслиги туфайли ундаги касалликлар ташқи асоратларсиз кечади. Қуйида бошқатдан кўриб чиқиш керак бўлган жигар учун хавфли одатларни санаб ўтамиз.

Доимий парҳез тутиш одати
Соғлом ва гўзал танага эга бўлиш учун, албатта, тўғри ташкил этилган парҳезнинг ўрни беқиёс. Аммо шифокор-диетолог Олга Анохино сўзларига кўра, муттасил тутилган парҳез жигарни ишдан чиқариши мумкин. Маълумки, жигар ҳам ошқозон каби ҳазм қилиш функциясига эга. Унда тўпланадиган ўт овқатни парчалашга ёрдам беради. Доимий парҳез тутиш эса жигарда мазкур суюқлик тўпланиб қолишига ва унинг зўриқишига, жиғилдон қайнашига ҳамда ошқозонда турли яралар шаклланишига олиб келади.

Жигарда тўпланган ортиқча ўт ичакларга сингиш ўрнига қонга чиқиб кетади ва бутун танани заҳарлайди. Шунинг учун иштаҳанинг бўлмаслиги ҳам жигар касалликларига боғлиқ бўлиши мумкин.

Кўп мевалар истеъмол қилиш одати
Мевалар витамин ва фойдали элементларга бой энг яхши озуқа маҳсулотларидан ҳисобланади. Аммо улар таркибидаги фруктоза жигарнинг ёғланишига олиб келиши мумкин. Шифокор-гастроэнтеролог Галина Барташеванинг сўзларига кўра, ортиқча фруктоза организмда ёғларга айланади ва қон томирларида холестерин қуйқалари шаклланишига олиб келади. Ҳаддан ортиқ ширин мевалар ва шарбатлар қондаги глюкоза миқдори тартибини бузади ва ошқозоности безини зарарлайди.

Биологик фаол қўшимчалар ва витаминлар қабул қилиш одати

Фото: Freepik
Баланс ва тартибли овқатланиш — соғлиғимизнинг асоси. Биологик фаол озуқавий қўшимчаларни эса парҳезимиз меъёрида бўлиши учун истеъмол қиламиз. Бироқ шифокор-гастроэнтеролог Анастасия Веретнованинг қайд этишича, БФҚнинг ҳаддан ташқари дозаси гепатотокцикликни келтириб чиқариши мумкин.

А ва Е витаминлари, турли ўсимликларни ўз ичига олган биологик фаол қўшимчаларни қабул қилиш гепатотоксик таъсирга эга ва бу факт илмий жиҳатдан тасдиқланган”, — дейди шифокор.

Фармацевтик препаратларни қабул қилишни бошлагандан сўнг жигар тузилишида жиддий ўзгаришлар намоён бўлади ва ҳатто токсик гепатитга олиб келади. Шифокор барча нарсада меъёрга амал қилиш лозимлигини уқтиради.

Дарвоқе, биологик фаол озуқавий қўшимчалар ҳамда палеолитик парҳез юрак учун хавфлидир. Палеодиета — палеолит ​​даври диетаси ёки қадимги одамларнинг диетаси сифатида ҳам танилган. Палеолит ​​даврида (илк тош асри) қадимги аждодларимиз учун мавжуд бўлган озиқ-овқатларга асосланган парҳездир. Унга кўра, кўп миқдорда қизил гўштни истеъмол қилиш лозим, сут маҳсулотлари, дон ва шакар эса таомномадан чиқариб ташланади. Бундай парҳез юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат