Шифокорлар истеъмолга қарши белгилар бўлмаса, қорағатни (смородина) фаол истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда. Қорағат кўплаб витамин ва фойдали моддаларга эга бўлиб, организм учун жуда фойдалидир. Қорағатнинг истеъмоли бир қатор даволовчи эффектларга эга.
Жумладан, бу ўта витаминлашган резавор мева туфайли қон ва томирлар ҳолати яхшиланади, қон босими меъёрлашади. Тиббий мутахассисларнинг айтишича, гипертониклар қорағат истеъмол қилиш эвазига ёзнинг иссиқ кунлари қон босимлари ошиб кетишидан ўзларини ҳимоя қилишлари мумкин. Бироқ қон босими пасайиши билан боғлиқ муаммоларда қорағатни кам миқдорда истеъмол қилиш лозим.
Қорағат шунингдек оғиз бўшлиғидаги микробиомга ижобий таъсир қилади. Унинг таркибида стоматит, кариес, галитознинг олдини олувчи квертицин моддаси мавжуд.
Юрак касаллигидан азият чекувчиларга ҳар куни қорағат ёки унинг шарбатини истеъмол қилиш жуда фойдалидир, чунки у калийга ҳам бой. Қорағат сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга бўлиб, оёқ шишларида ёрдам беради.
Қорағат, шунингдек, ошқозон-ичак ҳолатини ҳам яхшилар экан. Қорағатнинг ҳар қандай тури, хоҳ қизил, қора, оқи бўлсин, перистальтикани яхшилайди, ичакка номақбул ва хавфли моддалардан самарали тозаланишда ёрдам беради.
Шифокорларнинг таъкидлашича, қорағат стресс ва тушкун ҳолатлардан азият чекувчиларга ҳам кони фойда.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди