Американинг тез овқатланиш муассасалари тармоғи ҳисобланган McDonald’s Хитойдаги ресторанларининг 80 фоизини сотишга қарор қилди. Компания Хитой ва Ҳонконгдаги бизнесининг 80 фоизини Citic ва Carlyle Group кабилардан таркиб топган консорциумга сотиш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда манбаларга асосланиб Кун.уз сайти хабар бермоқда.
Citic Limited, Сitic Capital Holdings, The Carlyle Group ва McDonald's Corporation ҳамкорликда Хитой ва Ҳонконг ҳудудида франчайзер вазифасини бажарувчи компаниясига асос солади. Бу мақсадни амалга ошириш учун 20 йил муддат ажратилган. Citic бизнеснинг 52 фоизига эгалик қилади, Carlyle — 28 фоиз улушга эга бўлади. McDonald's 20 фоиз акцияларни ўзида сақлаб қолади.
Битим қиймати 2,08 млрд долларни ташкил этади. McDonald's Хитойда сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланилганига оид можаролардан сўнг, Morgan Stanley банкига мурожаат қилиб, Хитой, Ҳонконг ва Жанубий Кореядаги 2,8 минг ресторанини сотишда амалий ёрдам сўраган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради