Ҳомиладор ва эмизикли аёллар соч тўкилишидан шикоят қилишади. Агар сизни ҳам бу муаммо ташвишга солса, эътиборингизга уй шароитида қўллаш мумкин бўлган энг осон ва самарали ниқобларни ҳавола этамиз.
1. 50 гр. табиий хинага бироз ёғли қатиқ қўшиб аралаштиринг, қуюқ қоришма ҳосил бўлсин. Тайёр қоришмани сув буғида илитиб, 2 ампула Б6 витаминидан қўшинг ва яxшилаб аралаштиринг. Соч илдизларига хинали ниқобни суртиб, сочиқ ёки полиетилен халта билан ярим соатга ўраб қўйинг. Ниқобни илиқ сувда ювиб ташлайсиз. Бу ниқобдан ҳафтада икки марта фойдалансангиз, сочларингиз соғлом ва жилокор бўлади.
2. Битта туxум сариғини санчқи ёрдамида аралаштиринг-да, устига 1 чой қошиқ ўсимлик ёки зайтун мойи ва 2-3 ош қошиқ асал қўшиб аралаштиринг. Ниқобни соч илдизига суртиб, 2 соатдан сўнг илиқ сувда чаясиз.
3. Ёки шунчаки туxум сариғини олингда, соч илдизига суртиб қўйинг бу ҳам жуда яxши самара беради.
4. Сочни ювиб бўлгандан сўнг мойчечак, иттиканак, эман пўстлоғи, қариқиз томири, ялпиз, қизилпойча, газанда ва шу каби бошқа ўсимликлардан тайёрланган дамламалардан бирида чайинг. Бу ўсимликларни исталган дорихонадан топишингиз мумкин.
5. Ҳомиладорлик вақтида сочларни болалар шампуни билан ювиш тавсия этилади, унинг таркибида кимёвий моддалар кам бўлиб, сочга ёмон таъсир кўрсатмайди.
6. Ҳар куни бошни 5-10 дақиқа уқаланг. Шунда бошда қон айланиши яxшиланиб, соч илдизлари мустаҳкамланади. Ҳомиладорлик даврида сочларни асло бўяманг.
Манба: darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади