Даракчи.uz сайти ҳар бир аёл бажариши керак бўлган 25 вазифани тузиб чиқди.
1. Оила қуриш!
2. Оиласининг хотиржамлиги ва тинчлигини сақлаш, уни асраб-авайлаш!
3. Иккита эркакни тарбиялаш: эри ва ўғлини...
4. Рўзғор юмушларини ва касбини бир-бирига ҳалал бермайдиган даражада олиб бориш.
5. Рўзғор ишларини ўз қўлига олиш, уларни аъло даражада юритиш.
6. Жуфти ҳалолига тани, руҳи ва фикри билан вафодор бўлиш.
7. Турмуш ўртоғи учун энг яқин дўст бўлишга эришиш.
8. Эри учун энг гўзал, мафтункор, жозибали ва энг ақлли аёл бўлиш.
9. Эркакни илҳомлантириш, катта-катта ишларга ундаш.
10. Ўзининг саломатлиги ва ташқи кўриниши ҳақида унутмаслик! Доим гўзал бўлишга интилиш.
11. Ўзидан ҳеч нарсани аямасликни ўрганиш. “Менга шуниси ҳам бўлаверади” деган гапни тамомила унутиш!
12. Ўзига оро беришни билиш! Бунинг учун қимматбаҳо зеб-зийнатлар шарт эмаслигини билиш.
13. Чиройли, бежирим кийимлар билан ўзини хушнуд этиш. Ўзига ярашган либосларни кийиш.
14. Аёлларга хос назокатни йўқотмаслик!
15. Эри билан ҳам жисмоний, ҳам руҳий яқинликни ҳис қилиш. ҳар қандай ҳолатда ҳам эри билан тўшагини алоҳида қилмаслик!
16. Жуфтини ардоқлаш, севиш ва ҳурмат қилиш.
17. Чиройли ва ширин гаплар билан эрини мақтаб туриш.
18. Эрига бўйсунишни билиш. Вақтида “хўп бўлади”ни айта олишни унутмаслик!
19. Ўз ҳис-туйғуларини бошқаришни ўрганиш.
20. Сабр-тоқатли бўлиш. Керакли вақтни кута билиш.
21. Майин ва паст овозда сўзлаш. Ишонинг, баланд овозда гапиргандан кўра бу сиз учун самаралироқ бўлади.
22. Эътиборли бўлиш. Ҳеч нарсани кўздан қочирмасликка ҳаракат қилиш.
23. Фарзандларни тарбиялаш, оқ ювиб, оқ тараб, ўстириш.
24. Юқоридаги барча ишларни меҳр-муҳаббат билан бажариш.
25. Эркак киши бажарадиган ишларнинг бирортасини ҳам ўз зиммасига олмаслик! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади