Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳаммад Исмоилнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов даволаниш учун АҚШга жўнаб кетган, дейилади "Кун" нашрида.
“Элимизнинг ардоқли ва атоқли шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи, буюк устоз Абдулла Орипов соғлигини тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун Америка Қўшма Штатларига учиб кетдилар ва бугунги кунда муолажа олмоқдалар. Улуғ устозимизга Яратгандан соғлик, саломатлик тилаймиз. Миллатимизнинг маънавий юксалиши йўлидаги фидокорона хизматларингиз олдида ҳамиша таъзим ва ташаккурдамиз. Дурдона асарларингиз билан халқимизнинг минг йиллик олтин хазинасини янада бойитаверишингизга тилакдошмиз. Бахтимизга бор бўлинг, улуғ устоз!”, деб ёзади Муҳаммад Исмоил. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради