Фуқаролар Мелс Отабоев, Носир Элбеков ва Турсунпўлат Аҳадов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзаро жиноий тил бириктириб, қалбаки 5000 сўмлик банкнотларни ясаш билан шуғулланиб келаётганлиги ҳақида тезкор маълумотлар олинган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашрига таяниб “Кун.uz” ёзмоқда.
Тезкор тадбирда улар 50 млн. сўм қалбаки пулларни махсус харидорга 10 млн. сўм ҳақиқий миллий валюта эвазига тайёрлаб беришга келишиб, олдиндан 5 млн. 300 минг сўмни олишади. Соат 23:00да Қўқон шаҳридаги хонадон кўздан кечирилиб, 5000 сўмлик қалбаки пуллар рангли принтер ёрдамида чиқарилиб, кесиш учун тайёрлаб қўйилгани аниқланди. Чоп этилган қалбаки пуллар ва шу мақсадда ишлатилган технология ускуналари ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди