Beeline янги Bravo Online тарифининг ишга тушгани ҳақида хабар беради. Энди ушбу тарифда баланс $2,99дан $3,99 гача бўлган маблағга тўлдирилганда компания абонентлари 7 кунга 200 дақиқани ва қўшимча 200 дақиқани дам олиш кунларида тармоқ ичидаги суҳбат учун, шунингдек Telegram, Viber ва WhatsApp мессенжерларида мулоқот қилиш учун 200 Mб қўлга киритадилар.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Биз мазкур таклифни оддий акциядан бепул мулоқот учун бонусли ҳақиқий тариф режасигача ривожлантириб олдинга улкан қадам ташладик. Кўплаб абонентларнинг истакларига кўра ҳар сафар хисоб $2,99дан ортиқ маблағга тўлдирилганда бепул дақиқаларни қўлга киритиш имконини узайтирдик. Бундан ташқари, ҳисобда мавжуд барча маблағлар алоқанинг бошқа хизматларига сарфлаш учун балансда қолади”.
Янги Bravo Online тарифида тармоқ ичидаги чиқиш қўнғироқларининг дақиқаси $0,02ни ташкил этади. Ўзбекистон бўйича қолган чиқиш қўнғироқларининг дақиқаси - $0,03. Маҳаллий SMS‘лар нарҳи $0,02, Интернет – бир мегабайт учун $0,1. Кунлик абонент тўлови - $0,06.
Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикаси абонентлари учун тариф режасига ўтиш коди *110*570#. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради