Жанубий Кореянинг LG компанияси куни кеча Nexus 5X услубидаги арзон LG U смартфонни намойиш қилди. Ҳозирча модель фақат Жанубий Кореяда сотилади, дея хабар бермоқда LG билан алоқадор сайтлардан бири.
LG U худди Nexus 5X сингари 5,2 дюймли Full HD 1080p (1080 х 1920 пиксель) аниқлигидаги дисплей, 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Модель ўлчамлари (147,6 x 73,2 x 7,7 мм) ва оғирлиги (135 грамм) билан Google учун чиқарилган смартфонга жуда яқин. Гаджетга 1,4 ГГц частотадаги Snapdragon 4xx процессори, 3000 мА/ст сиғимли батарея, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камера ўрнатилган.
Доимий хотира сиғимини microSD-карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.
Модель Жанубий Кореяда LG U+ мобил оператори томонидан 340 доллар нархида учта ранг версияларида сотилиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди