Github сайтида Minoca OS номли янги очиқ операцион тизимнинг бирламчи коди ва техник ҳужжатлари пайдо бўлди. Тизим эркин GNU GPL v3 лизенцияси базасида яратилган. Дастурчиларнинг маълум қилишича, ушбу операцион тизим бутунлай янги кодлар билан ёзилган, компьютернинг аппарат қисмига юқори талаблар қўймайди ва Linux’га қараганда тезроқ ишлай олади.
Операцион тизим яратувчилари Эван Грин ва Крис Стивенсларнинг қайд этишича, дастур ядроси механизм ва янгиланишлари ўтган асрнинг 90-йилларидан бери ўзгармаган ва натижада сезиларли эскирган.
Дастур коди 625 мингта қатордан иборат. Асосан С дастурлаш тилида ёзилган бўлса-да, бироқ С++ ва ассемблердан ҳам фойдаланилган. х86 учун мўлжалланган ядронинг ҳажми – 750 КБ. Minoca OS тўлиқ ишлаш ҳолатида 5-7 МБ оператив хотирани ташкил қилади, ARMv6 ва ARMv7 технологиясидаги процессорларда ҳам ишга тушади.
Ferra нашрининг маълум қилишича, Minoca OS дастурини мобил қурилмалар, созланадиган тизимлар, кучсиз компьютерлар ва Raspberry Pi компьютерларида ишлатса бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди