Нидерландиянинг Philips компанияси Xiaomi билан ҳамкорликда ақлли лампалар яратишга келишиб олди. Янги ақлли лампалар Xiaomi тақдим қиладиган “ақлли уй” технологиясининг бир қисми сифатида тизимга қўшилиши маълум қилинган.
Philips компаниясининг расмий сайтида ёзилишича, янги лампаларни смартфондаги махсус илова орқали бошқариш мумкин бўлади. Лампалар хитойлик гигантнинг савдо тармоқлари орқали сотилади.
Гарчи икки йирик фирма бу борадаги ҳамкорлик тўғрисида энди эълон қилган бўлса-да, бироқ улар шу йилнинг сентябрь ойида Philips Eyecare номли LED лампани намойиш этишганди. Мазкур ақлли лампа исталган томонга бурилиши, ёрқинликни фойдаланувчининг ҳолатига қараб йўналтириши билан кўпчиликнинг эътиборини тортган. Ушбу лампага Wi-Fi модул ўрнатилган бўлиб, уни смартфон орқали созлаш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди
Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди