Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри Саудия Арабистони пойтахтига етиб борди.
Британиялик боксчи 18 май куни Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони, украиналик Олександр Усикка қарши мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилади.
Маълумот учун, 35 ёшли Тайсон Фьюри ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида камерунлик MMA жангчиси, собиқ UFC чемпиони Френсис Нганнуга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонган эди. Тайсон профессионал боксда 34 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган (24 таси нокаут билан). Ҳисобида битта дуранг бор.
Украиналик Олександр Усик эса ўтган йилнинг августида британиялик Даниэль Дюбуани 9-раундда техник нокаутга учратиб, ўз камарини мажбурий даъвогардан ҳимоя қилганди. У ҳам барча 21 та жангида ғалаба қозонган (14 таси муддатидан олдин). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди