АҚШ ҳукуматининг маълумотлар базаларига уюштирилган хакерлик ҳужуми оқибатида 30 йил давомида, яъни 1985 йилдан бери қайд қилиб борилган ходимлар анкеталари ва миллий хавфсизлик ҳақидаги маълумотлар хакерлар томонидан қўлга киритилди, деб ёзади Kun.uz.
“Бу хакерлар истеъфода бўлган ҳукумат ходимлари, улар давлат ишидан кетганларидан кейин нима иш билан шуғулланганликлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритган бўлишлари мумкинлигини англатади”, деб айтмоқда номаълум қолишни истаган ҳукумат вакили.
Бундан ташқари, хакерлар қўлига ходимларнинг ижтимоий суғурта ва банк маълумотлари ҳақидаги маълумотлар ҳам тушгани айтилмоқда, улар бу маълумотлардан бошқа сайтларга, хусусан қурол-аслаҳа тизимлари ҳақидаги маълумотларни сақловчи сайтларга кириш учун паролларни аниқлашда фойдаланишлари мумкин.
Аввалроқ Хитой АҚШ ҳукумати маълумотлар базасига уюштирилган хакерлик ҳужумига алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни рад этган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади