Россиянинг миттигина Калининград вилояти НАТОнинг нақд юрагида жойлашган, шунинг учун НАТО вакилларини асабийлашишга ва ўзидан таралувчи хавфдан қўрқишга мажбур қилади. Шундай фикрни АҚШнинг The National Interest таҳлилий журнали шарҳловчиси Роберт Фарли айтиб ўтди.
"Болтиқ давлатлари НАТО таркибига кирганларида, Калининград НАТО марказидаги душман ҳудудга айланди. Бу уни айниқса заиф ҳудудга, бироқ шу билан бирга ҳарбий нуқтаи назардан потенциал хавфли субъектга айлантирди", деб ёзмоқда Фарли.
Фарлининг фикрича, НАТОни Калининградга жойлаштирилган С-400 ва "Искандер-М" ракета мажмуалари хавотирлантиради.
"Журналнинг кўп мақолаларида батафсил айтилгандек, С-400 дунёда ҳаво ҳужумига қарши энг қудратли тизимлардан бири ҳисобланади", деб таъкидламоқда шарҳловчи.
Фарли Россия зенит-ракета мажмуаларининг устунликларини қайд қилиб, бу мажмуалар сабабли НАТО Болтиқ давлатлари осмонида ҳаво кўмагини таъминлаши муаммоли бўлиши таъкидламоқда.
Фарли шунингдек "Искандер"ни ҳам эслаб ўтди. Унинг айтишича, бу ракета мажмуаси билан рақобат қила оладиган бирорта бошқа мажмуани топиш амримаҳол.
"Бу ракеталар оддий ва ядровий каллакларни 400 км гача масофагача чиқара олади. Агар Москва НАТОнинг бирор иккиланиб турган давлатларига босим ўтказмоқчи бўлса, у анклавига қандайдир янги ва қўрқитувчи қуролларни жойлаштириб, ўз қудратини намойиш қилиб қўйиши мумкин", деб айтмоқда мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрда АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Россияни Калининград вилоятида С-400 ва "Искандер-М"ни жойлаштиришдан воз кечишга чақирганди. Кирбининг фикрича, бу Европа хавфсизлигини беқарорлаштиради. Шу билан бирга у Россия ўз ҳудудида бундай мажмуаларни жойлаштиришга ҳақли эканини ҳам тан олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди