Япония бош вазири Путинни қайноқ, булоқда чўмилишга таклиф этди. “Қаттиқ толиқиб қолмаган маъқул”,- дея ҳазиллашди Россия президенти таклиф этаётган томонга меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдириб.
Япония бош вазири Синдзо Абэ бугун Россия Президенти Владимир Путинни Нагато шаҳрида қабул қилди. Россия президенти қуёш чиқар юртга сўнгги 11 йил ичида илк бор ташриф буюрмоқда.
Синдзо Абэ Путинни табиат гўзалликларидан ва миллий ошхонадан баҳраманд бўлиш ҳамда қайноқ булоқда ҳордиқ чиқаришга таклиф этган.
Синдзо Абэ, Япония бош вазири: “Мен сизни ўз она шаҳрим Нагатода қабул қилаётганимдан ғоят мамнунман. Мен сизни Япониянинг гўзал табиатидан завқланишингиз, ажойиб миллий ошхонамизни татиб кўришингиз ҳамда кечки пайт булоқда дам олишингизни истайман. Унда чўмилаётиб, кишидаги барча чарчоқлар тарқалади. Шундай экан учрашувдан кейин сиз албатта қайноқ чашмада дам олишингиз мумкин бўлади”. Бу таклифга жавобан Путин ҳазиллашиб, яхшиси у қадар толиқмаган маъқул деб жавоб қайтарди.
Владимир Путин, РФ президенти: ”Бу ажойиб масканнинг эътиборга молик ерлари билан танишиш, шу билан бирга ўзингиз айтгандек, қайноқ булоқда дам олиш имкони туғилганидан бағоят мамнунман. Лекин у қадар қаттиқ чарчамаган маъқул”.
Япон делегатлари аъзолари президент ҳазилини тушуниб, кулиб юборишди.
Эртага Россия раҳбари Токиога бориб, мулоқотнинг иккинчи раунди бошланади ва у ёпиқ тартибда ўтади. Шунингдек, Владимир Путин “Россия-Япония бизнес-диалог”да иштирок этиб, йўл-йўлакай Кодокан институти-дюздо дунёсида етакчи бўлган ташкилотга кириб ўтишни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади