Сочидан учиб чиққач, Қора денгиз ҳудудида қулаб тушган Ту-154 самолёти 1983 йилда ишлаб чиқарилган самолёт эди. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.
Қайд этилишича, бу самолёт шу вақтгача 6689 соатни парвозда ўтказган. Борт рақами RA-85572.
Ту-154 йўловчи самолёти Россияда энг кўп фойдаланиладиган реактив самолёт ҳисобланади. Бундай самолётлардан 1026та ишлаб чиқарилган. Бундай самолётлар иштирокидаги ҳалокатлар оқибатида 3000 киши қурбон бўлган.
2014 йилнинг декабрида Ту-154 ремонт қилинган, 2016 йилнинг сентябрида эса хизмат қилишга тавсия этилган.
Бундан олдинги хабарларда Сочи яқинида қулаган Ту-154 самолёти тажрибали учувчи Роман Волков томонидан бошқарилгани айтилганди.
25 декабрь тонгида Сочидан Суриядаги Ҳмеймим авиабазасига томон парвоз қилган Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти радарлардан йўқолгани маълум бўлди. Кейинроқ самолёт қолдиқлари Сочи қирғоқларидан 1,5 км ичкарида топилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади