"КITOB OLAMI" савдо мажмуаси китоб жамланмаларини сотиб олганларга махсус совғалар беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"КITOB OLAMI" савдо мажмуаси китоб жамланмаларини сотиб олганларга махсус совғалар беради

Жамият 4-05-2016, 12:46 1 841
"КITOB OLAMI" савдо мажмуаси китоб жамланмаларини сотиб олганларга махсус совғалар беради

1 июнь — Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “КITOB OLAMI” савдо мажмуаси “КITOB va SPORT” акцияси ўтказилишини маълум қилади.

Акция шартларига кўра, мажмуага келиб, оиланинг барча аъзолари учун тайёрлаб қўйилган китоб жамланмалардан бирини харид қилган мижозлар махсус совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Хусусан, 77 777 сўмлик жамланмани сотиб олган харидорлар ВЕЛОСИПЕД, РОЛИКЛИ КОНЬКИ, СКЕЙТБОРД, ФУТБОЛ ТЎПИ;

55 555 сўмлик китоб жамланмасини сотиб олган харидорлар БОКС ҚЎЛҚОПЛАРИ, СТОЛ ТЕННИСИ, БАДМИНТОН ва СУЗИШ жамланмалари;

33 333 сўмлик жамланмани сотиб олган харидорларни ИСТИРОҲАТ БОҒИ, БАССЕЙН ва АКВАПАРК таклифномалари кутмокда;

Акция 31 майга қадар давом этади! Жамланмалар сони чекланган!
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.