Тошкентда Lacetti’да ўтирган тадбиркорни олти талончи дўппослаб, пулини олиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда Lacetti’да ўтирган тадбиркорни олти талончи дўппослаб, пулини олиб кетди

Жамият 10-04-2015, 00:37 1 312
Тошкентда Lacetti’да ўтирган тадбиркорни олти талончи дўппослаб, пулини олиб кетди

Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туман ички ишлар бошқармасига 28 ёшли хусусий тадбиркор мурожаат қилган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВнинг матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, тадбиркор Lacetti автомашинасида ўтирган вақтида олдига номаълум шахслар келиб, уни уриб, тан жароҳати етказиб катта миқдордаги пулларини тортиб олган ва воқеа жойидан яширинган.

Туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб 6 нафар фуқаро содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди.

“Уларнинг уч нафари муқаддам судланган шахслар эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади вазирлик хабарида.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.