30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди. Бу ҳақда Қалампир.уз сайти хабар берди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов нафақат одил ва адолат давлат раҳбари, балки бутун дунё тан олган буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистоннинг янги тарихи асосичиси, ҳуррият, илм-фан ва бунёдкорлик, тинчлик раҳнамоси эди.
Ислом Каримов раҳбарлиги даврида Ўзбекистон мисли кўрилмаган ютуқларга эришди. Пахтаси билан тилга тушган аграр мамлакат иқтисодиёти, ишлаб чиқариши, маънавиятли ёшлари, кўплаб соҳалардаги ютуқлари билан жаҳонга юз тутди. Энг тез ривожланаётган ва энг тинч мамлакатлар қаторидан ўрин олди. Бунинг ортида ҳам Ислом Каримов олиб борган одилона сиёсат, унинг донишмандлиги, узоқни кўзлаб иш қилиши ётибди, десак муболаға бўлмайди.
Бугун Ислом Каримов бошлаб берган буюк келажак йўли унинг издошлари, шогирдлари томонидан муносиб давом эттириляпти. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ресторанларда ёзилган эҳсон дастурхоналари атрофида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдга олиниб, унинг эзгу амаллари, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги учун чеккан заҳматлари ҳақида суҳбатлар бўлди.
Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга боргани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари Тошкент ва Самарқанддаги эҳсон маросимларида иштирок этди. Унда Ислом Каримов ҳақига Қуръон тиловат қилинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради