Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.Хўжаевнинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизматига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.
Натижада, хонадонда 4 тоннадан ортиқ рангли металл парчалари ғамлаб қўйилган ҳолда ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Уй эгасининг таъкидлашича, ушбу алюминий парчаларини вилоятнинг турли ҳудудларидан уйма-уй юрган ҳолда йиғилган.
Шунингдек, божхоначилар Қарши туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида яна бир фуқаро С.Эргашевнинг ноқонуний қилмишларини фош қилишди. Ўз хонадонида яширин цех фаолиятини йўлга қўйган ушбу шахс турли жойлардан йиғиб келинган алюмин металл парчаларини қўлбола усулда эритиб, турли қолипларга қуйиш йўли билан қозон ва офтобалар ясаб келган.
Тадбир давомида ушбу хонадонда қўлбола усулда ясалган қиймати 18 млн. сўмдан ортиқ 234 дона ҳар хил сиғимдаги қозонлар, 138 дона қозон қопқоқлари, 13 дона офтобалар, уларни тайёрлашга мўлжалланган 7 дона қолиплар ва унга тегишли материаллар ҳамда 1 тонна 134 кг. алюминий металл чиқиндилари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Улар қонун олдида жавоб берадиган бўлишди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради