Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном тумани Урумчи шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бир миллион юан (159 минг АҚШ доллари)га 33 тоннали тош сотиб олиб севган қизига дил изҳори қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Воқеа 14 март, сешанба куни бўлган. Лю Фэй исмли йигит тўрт йиллик севгилиси — Ван Фанфаннинг қўлини сўраган. Бунда у севгилисига никоҳ узуги билан бирга 33 тоннали тош совға қилган. Коллекционер тошни метеорит дея сотган.
«РИА Новости»нинг ёзишича, йигит ушбу тош учун суюклисига уй олиб беришга йиғиб юрган миллион юанини сарфлаб юборган. Ван Фанфан бир йил аввал тошни коллекционерда кўрганида у ёққанини айтганидан кейин Лю Фэй тошни сотиб олишга қарор қилган. Шундан сўнг у никоҳ узуги билан бирга тошни совға сифатида олиб борган.
Бизнинг севгимиз шу тош каби узоқ ва мустаҳкам бўлади.
Лю Фэй
Лю Фэй
Таъкидлаш жоизки, қиз йигитга турмушга чиқишга рози бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди