Самарқанд вилояти МХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан коллежга ўқишга киритиш учун талабалардан пул талаб қилган коллеж директори ўринбосари пул олаётганда қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи икки нафар фуқаро МХХга ариза билан мурожаат қилдилар. Ушбу аризаларда айтилишича, Самарқанд вилояти банк коллежи қабул комиссияси аъзоси коллежга ўқишга киритиш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига талабаларнинг қариндошларидан пул талаб қилган. «Натижада Қаршиев ўз хизмат хонасида 800 доллар пул маблағини олаётганда қўлга олинди.
Ушбу банк коллежи Самарқанд вилоятида энг етакчи ўқув даргоҳлардан бири ҳисобланади. Қаршиев ўзининг ноқунуний ҳаракатлари билан ўқув даргоҳи шаънига доғ туширди, шунингдек, таълим соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурини амалга оширишга тўсқинлиқ қилди», — деб таъкидлади МХХ вакили.
Ҳозирги кунда Қаршиевга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов иши олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш компанияси давом этмоқда. Бунда алоҳида аҳамиятга эга бўлган ижтимоий соҳаларда, жумладан, таълим соҳасида таъмагирлик ва порахўрликка қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди