Эркак аёлига бензин сепиб, уни ёқиб юборди... » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эркак аёлига бензин сепиб, уни ёқиб юборди...

  • Жамият
  • 21-09-2017, 22:33
  • 1 069
  • Эркак аёлига бензин сепиб, уни ёқиб юборди...
    Шарқий-Қозоғистон вилоятидаги қишлоқлардан бирида жойлашган уйда нохуш ҳодиса рўй берди.

    Бир уйда яшовчи 56 ёшли эркак ва унинг аёли ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида аёл “ёниб” кетди. Бу ҳақда “YK-news.kz” сайти хабар бермоқда.

    56 ёшли эркак ва унинг аёли биргаликда ароқ ичишган, кейин улар ўртасида жанжал келиб чиққан.

    Ғазаб отига минган эркак лампа ичидаги бензинни аёлнинг юзига қарата сепиб юборган ва устига гугурт чақиб улоқтирган.

    Аввалига, ўзаро жанжал бошланган пайтда эркак аёлга мушт кўтаради, кейин дастурхондан пичоқ олиб, унинг дастаси билан аёлнинг бир неча жойига тан жароҳати етказади.

    Шунда аёл эркакнинг қўлидан пичоқни юлиб олади ва уни кўкрагига тираб, бундай калтак ва хўрланишлар азобидан кўра уни ўлдиришини сўрайди.

    Баттар ғазабланган эркак ёниб турган лампани олиб, ичидаги бензинни аёлни юзига сепиб юборади. Шундан сўнг у чекиш учун гугурт ёқади ва гугурт донасини аёлга қарата улоқтиради.

    Натижада аёлнинг юзи ёниб, чап қулоғидан айрилади, унинг бўйни ва юзи эса куйиш жароҳати сабаб даҳшатли кўринишга келиб қолади.

    Бу ҳолдан қўрқиб кетган эркак аёлнинг устига сув сепиб, оловни ўчиради. Аёл орадан 4 кун ўтибгина тасодифан бу ҳақда хабар топган ўғлининг талаби билан шифохонага мурожаат қилади.

    Эркак аввалига аёлни ёлғон кўрсатма беришга ундайди, аммо аёл шифокорлар ва полициячиларга ростини сўзлаб беради. Шу тариқа юз берган воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланади.

    Ўзганинг саломатлигига шавқатсизларча зарар етказганлиги учун суд эркакка нисбатан 7 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

    Манба: qalampir.uz