Ўзбек ва тожик халқларини дўстлик, яқин қўшничилик алоқалари билан бирга кўп асрлик маданий ришталар боғлаб туради.
10–14 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Тожикистон маданияти кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берилди.
Мазкур тадбир, яъни Тожикистон маданияти кунларининг ўтказилиши — икки халқ ўртасидаги ҳамкорликнинг амалдаги ифодаси, десак муболаға бўлмайди.
Кеча, 10 октябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тожикистонлик бир гуруҳ санъат ва маданият намояндаларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
ЎзА хабарига кўра, Тожикистон делегацияси аъзолари Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуаси ва Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлган.
Тожикистон халқ артисти Саидқул Билолов икки халқнинг тили бошқа-бошқа бўлса-да, дили, урф-одат ва анъаналари ўхшаш эканини, тарихи, маданият ва қадриятлари муштараклигини айтди.
Тадбирларнинг очилиш маросими бугун, 11 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тадбир доирасида, шунингдек, Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида тожикистонлик мўйқалам усталарининг ижод намуналари кўргазмаси, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада тожик шоир ва ёзувчилари китобларининг тақдимоти, адабий-бадиий учрашувлар, маданий тадбирлар ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади