16:39 / 11.01.2018
20 520

Ислом Каримовнинг 27 ёшида ака-укалари билан тушган сурати эълон қилинди

Ислом Каримовнинг 27 ёшида ака-укалари билан тушган сурати эълон қилинди
Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди Facebook'даги саҳифасида Биринчи Президентнинг ака-укалари билан тушган суратини жойлади, деб ёзади Sof.uz.

"Суратда 27 ёшли Ислом Каримов (чапдан учинчи) ака-укалари Қуддус, Ибодулло ва Хуршид билан. Самарқанд, 1965 йил", — дея изоҳ берилган суратга.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов фонди Ўзбекистон Биринчи Президентининг оиласига дахлдор янги фотосурат ва маълумотларни эълон қилган эди. Уларга кўра, оилада саккиз фарзанд ўсиб улғайган: бир қиз — Меҳринисо ва етти ака-ука: Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид.

Фонд Ўзбекистон биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2016 йилнинг октябрида Татьяна Каримова ва Лола Каримова-Тиллаева томонидан ташкил этилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом Каримовнинг 27 ёшида ака-укалари билан тушган сурати эълон қилинди