date

Сурхондарёда ички ишлар ходимини калтаклаган эркак қўлга олинди

Сурхондарёда ички ишлар ходимини калтаклаган эркак қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида қарз баҳси оқибатида содир бўлган можаро вақтида фуқаролардан бири ички ишлар ходимига ҳужум қилиб, уни калтаклади. Бу ҳақда вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2 февраль куни қарз масаласи юзасидан бир гуруҳ эркаклар фуқаронинг уйига келиб, жанжал чиқарган ва жамоат тартибини бузган. Воқеа жойига етиб келган профилактика инспекторлари ҳолатни тинчлантириш ва иштирокчиларни ИИБга олиб бориш чоғида улардан бири — 1972 йилда туғилган фуқаро ходимларга қарши чиқиб, капитан Р. Чориевга бош билан зарба берган.

Жавобгарликдан қутулиш мақсадида у ўзини ҳушидан кетгандек кўрсатган. Шифохонада текширув вақтида эса унинг вояга етмаган ўғли ҳам етиб келиб, яна бир инспекторга ҳужум қилган, аммо тезда зарарсизлантирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва асосий гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Унинг вояга етмаган фарзанди эса тилхат билан қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ҳам хизмат вазифасини бажараётган сув таъминоти ходими калтакланган эди. Жабрланган ходимга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлимида суриштирув ишлари олиб борилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда ички ишлар ходимини калтаклаган эркак қўлга олинди