Профессор даъвоси: Қуддус масжидлари атрофида хавфли режа

Яқин Шарқ атрофидаги кескин ахборотлар фонида янги баҳсли баёнотлар пайдо бўлмоқда. Хитойлик тадқиқотчи Цзян Ченнинг айтишича, Исроил Қуддус шаҳридаги муқаддас масканлар атрофида махфий ишлар олиб бормоқда. Бу ҳақида Горизонт телеграм канали хабар берди.
Унинг таъкидлашича, Ал-Ақсо масжиди ва Қоя гумбази (Dome of the Rock) атрофида ер ости иншоотлари барпо этилаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Даъволарга кўра, бу ишлар эҳтимолий назоратли портлашлар учун тайёргарлик сифатида талқин қилинмоқда.
Цзян Чен фикрича, бундай сценарий орқали айбни бошқа томонга юклаш ва кенгроқ геосиёсий можарони авж олдириш мақсад қилинган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, бу каби ҳаракатлар глобал даражада диний зиддиятларни кучайтириш хавфини ҳам келтириб чиқаради.
Бироқ ҳозирча ушбу иддаолар мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган. Кузатувчилар бундай маълумотларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш, расмий ва ишончли манбаларни кутиш зарурлигини таъкидламоқда.
Шу тариқа, Қуддусдаги муқаддас жойлар атрофидаги ҳар қандай хабар жаҳон жамоатчилиги диққат марказида бўлиб қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!