date

Туркияда ўзбекистонлик қиз тўртинчи қаватдан тушиб кетиб шифохонада вафот этди

Туркияда ўзбекистонлик қиз тўртинчи қаватдан тушиб кетиб шифохонада вафот этди

Туркиянинг Измир шаҳрида фожиали ҳодиса рўй берди: 22 ёшли ўзбекистонлик аёл Севдора Ҳакимжонова “дом”нинг тўртинчи қаватидан пастга тушиб кетиб, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Ҳакимжонова 17 март куни оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ва беш кун давомида даволанган. Аммо тиббий кўрсатмаларга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имконсиз бўлган.

Бош консулхона ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги марҳуманинг жасадини ватанга қайтариш бўйича зарур ташкилий ишлар олиб бормоқда. Жасад 23 март куни Истанбул—Андижон рейси билан Ўзбекистонга юборилади.

Ҳакимжонова Туркия фуқароси билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган. Никоҳ маросими Наманган вилояти, Чуст туманида ўтказилган, расмий давлат никоҳи эса қайд этилмаган. Оила Измир шаҳрида куёвнинг яқин қариндошлари билан бир хонадонда яшаган. Айни вақтда турмуш ўртоғи ҳам эътироф этиш керакки, Севдора каби эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари жиноий иш қўзғатди. Тергов ҳаракатлари ҳозирда давом этмоқда ва воқеанинг барча тафсилотлари аниқланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Туркияда ўзбекистонлик қиз тўртинчи қаватдан тушиб кетиб шифохонада вафот этди